locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Япониялик «Монстри» Ахмадалиевга қарши жанг олдидан ўзбекистонлик боксчига зарба берган рақибдан ёрдам сўради

Наоя Иноуэ машғулотларига Марлон Тапалесни жалб қилди
Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Япониялик «Монстри» Ахмадалиевга қарши жанг олдидан ўзбекистонлик боксчига зарба берган рақибдан ёрдам сўради
Расм: Telegram

14 сентябр куни Токио шаҳрида супер енгил вазнда жаҳон чемпионилик камари учун катта тўқнашув бўлиб ўтади. Япониянинг машҳур бокчиси, Наоя Иноуэ ўз унвонини ўзбекистонлик Муроджон Ахмадалиевга қарши ҳимоя қилади.

Жанг олдидан икки боксер ҳам сўнгги тайёргарлик босқичида. Қизиғи шундаки, Иноуэнинг машғулотларига филиппинлик Марлон Тапалес ҳам қўшилди. Бу боксчи 2023 йилда Ахмадалиевни ҳакамлар қарор билан мағлуб этган эди. Бироқ кейинги жангда у айнан Иноуэдан нокаутга учраган.

Шунингдек, хабарларга кўра, Муроджон Ахмадалиев АҚШда ўтказган йиғиндан сўнг Токиога етиб келди ва ҳозирда жангга тайёргарликни давом эттирмоқда.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг