locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Японияда икки боксчининг ҳалок бўлиши спорт дунёсини ларзага солди

Токио турниридан сўнг Хирумаса Уракава ва Шигетоси Котари оғир жароҳатлар оқибатида ҳаётдан кўз юмди
Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Японияда икки боксчи ҳалок бўлган фожиа спорт оламини титратди
Расм: Telegram

Япония бокс жамоатчилигини чуқур қайғуга солган дахшатли воқеа юз берди — Токиода ўтказилган турнирдa икки профессионал боксчи ҳаёт билан видолашди. Бу ҳақда Жаҳон бокс ташкилоти (WBO) расмий баёнот берди.

2 август куни 29 ёшли Хирумаса Уракава саккизинчи раундда ватандоши Едзи Саитога қарши жангда техник нокаут билан мағлубиятга учради. Жанг давомида бошидан оғир жароҳат олган Уракава шифохонага олиб кетилди. Шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолиш учун краниотомия операциясини ўтказишди, бироқ бош мия ички қон кетиши оқибатида спортчи 9 август куни вафот этди.

WBO ўз баёнотида марҳумнинг оиласи, яқинлари ва Япония бокс ҳамжамиятига чуқур таъзия изҳор этди.

Шу турнирда 28 ёшли Шигетоси Котари ҳам оғир жароҳат олди. У Шарқий ва Тинч океани бокс федерациясининг иккинчи енгил вазн чемпионлик камари учун Ямато Хатага қарши 12 раундлик жангда иштирок этди. Дуранг қайд этилди, Хата унвонини сақлаб қолди. Бироқ беллашувдан сўнг Котари шифохонага ётқизилиб, жарроҳлик амалиёти ўтказилди, аммо бир неча кундан сўнг у ҳам ҳаётдан кўз юмди.

Бу воқеалар Японияда боксда хавфсизлик талаблари кучайтирилиши масаласини янада долзарб қилди. Мутасаддилар жангчилар саломатлигини муҳофаза қилиш учун жанглардан олдин ва кейин тиббий назоратни янада кучайтириш зарурлигини таъкидламоқда.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг