Янгиланган WBC рейтингида 6 нафар ўзбекистонлик боксчи қайд этилди
Жалолов, Мелиқўзиев ва Мадримов рейтингда кучли ўнликдан жой олган
Расм: Gazeta.uz
Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) профессионал боксчиларнинг навбатдаги рейтинги эълон қилди. Ундан 6 нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олди.
Супероғир вазн (+101,6 кг):
– Баҳодир Жалолов — 7-ўрин
– Лазизбек Мулложонов — 35-ўрин
Суперўрта вазн (76,2 кг):
– Бектемир Мелиқўзиев — 8-ўрин
Биринчи ўрта вазн (69,8 кг):
– Исроил Мадримов — 7-ўрин
Иккинчи ярим енгил вазн (58,9 кг):
– Хуршидбек Расулжонов — 31-ўрин
Ярим енгил вазн (57,1 кг):
– Отабек Холматов — 10-ўрин
Бу натижалар Ўзбекистон боксчилари халқаро майдонда барқарор ўрин эгаллаб бораётганидан далолат беради.
Бакрадзе Иман
Редактор