locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Янги Ўзбекистон қизлари – халқаро ареналарда янги ютуқлар билан!

Гвардиячи спортчи қизлар нуфузли мусобақалардаги муваффақиятлари учун тақдирланди
Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Янги Ўзбекистон қизлари – халқаро ареналарда янги ютуқлар билан!
Расм: Olympic.uz

28 июн – 7 июл кунлари Қозоғистоннинг Остона шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича Жаҳон кубогида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси сафида уч нафар гвардиячи қиз муносиб иштирок этди.

Улар орасида Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси Навбаҳор Ҳамидова финалда Олимпия чемпиони, уч карра жаҳон ғолиби бўлган турк спортчиси Бусеназ Сурменелини 5:0 ҳисобида мағлуб этиб, ушбу мусобақада олтин медал ютган илк ўзбекистонлик боксчи қизга айланди.

Бу ютуқлар, аввало, давлатимиз раҳбарининг спорт соҳасида ҳам аёлларга қаратган эътибори ва яратилган имкониятлар самарасидир. Бундай ғамхўрлик халқаро мусобақалардаги зафарларда ўз ифодасини топмоқда.

Шунингдек, 27 июн – 8 июл кунлари Қирғизистоннинг Чўлпон-Ота шаҳрида биатлон бўйича Осиё кубоги бўлиб ўтди. 6 давлатдан 17 нафар спортчи иштирок этган ушбу мусобақада Миллий гвардия вакили Ойдина Икрамова 3 км масофада биринчи, 5 км масофада эса иккинчи ўринни эгаллаб, юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди.

Шу муносабат билан Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Жўраев халқаро мусобақалар ғолиблари ва уларнинг мураббийлари билан учрашиб, самимий тилакларини изҳор этди. Тадбир якунида спортчилар ва мураббийлар муносиб рағбатлантирилди.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг