Яна икки ғалаба — Ўзбекистон етакчиликни мустаҳкамлади
Янги медаллар рейтинги эълон қилинди, Ўзбекистон Қозоғистонни ортда қолдирди
Расм: Telegram
Бангкокдаги Осиё чемпионатида ўзбекистонлик боксчилар яна икки медални қўлга киритди. Янгиланган медаллар жадвалига кўра, юртимиз терма жамоаси умумий ҳисобда биринчи ўринда бормоқда.
Олтин медал
-57 кг вазн тоифасида Хуморабону Мамажонова финалда ҳиндистонлик Ятри Ширишкумарни йирик ҳисобда — 5:0 мағлуб этди.
Кумуш медал
-70 кг вазнда Ойша Тоирова финалда қозоғистонлик Бакит Сеидишга 0:5 ҳисобида имкониятни бой берди.
Медаллар жадвалида Ўзбекистон етакчиликни қўлдан бой бермаяпти.

Бакрадзе Иман
Редактор