locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

World Boxing кубогини икки ғалаба ва бир мағлубият билан бошладик

Бу ҳақда бокс федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
World Boxing кубогини икки ғалаба ва бир мағлубият билан бошладик
Фото: Boxing Uzbekistan

Бразилияда давом этаётган World Boxing кубоги доирасида кеча 3 нафар боксчимиз мусобақадаги ўзларининг илк жангларини ўтказишди.

Хусусан, -51 кгдаги вакиламиз Феруза Казаковага эски таниши германиялик Махи Клотзер дуч келди. Рефери Ферузани таъқиқланган ҳаракатларни кўп қилди, деб топди ва 2 очко олиб ташлади. Афсуски ушбу омил вакиламизни мағлубиятига сабаб бўлди. Якуний ҳисоб 0:5 кўриниш олди.

-48 кгда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Фарзона Фозилова ҳам дастлабки жангини ўтказди. У марокашлик Виссал Фахирга қарши рингга кўтарилди. Бутун раундлар мобайнида фаол ва аниқ ҳаракатлари эвазига Фозилова рақибасини 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Шу тариқа Фарзона кейинги босқичга йўл олди.

World Boxing кубогида -65 кг вазн тоифасидаги вакиламиз Навбаҳор Ҳамидова ҳам ўз юришини бошлади. У илк босқичда швецариялик Анна Женнига қарши баҳс юритди. Кутилганидек, Навбаҳор 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва навбатдаги босқичга йўл олди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг