World Boxing кубогида икки босқичда ғалаба қозонган 6 боксчидан 3 нафари — ўзбекистонлик
Жавоҳир Умматалиев, Фазлиддин Эркинбоев ва Жаҳонгир Зокиров мусобақада барқарор натижа қайд этмоқда
Расм: boxing.uz
World Boxing ташкилоти кубогининг учинчи босқичи якунларига кўра, фақат 6 нафар боксчи икки босқичда ғалаба қозонган. Қувонарлиси, уларнинг уч нафари Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидир.
Иккита босқичда зафар қучган боксчилар рўйхати:
Жавоҳир Умматалиев
Фазлиддин Эркинбоев
Жаҳонгир Зокиров
Юри Реис (Бразилия)
Луиз Оливеира (Бразилия)
Пихла Кайво-Оя (Финландия)

Бакрадзе Иман
Редактор