locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

World boxing кубоги: Эркалар терма жамоамиз доимгидек етакчи бўлишди

Хитойнинг Гуйянг шаҳрида ташкил этилган, World boxing кубогининг 2-босқичи ўз якунига етди.
Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
World boxing кубоги: Эркалар терма жамоамиз доимгидек етакчи бўлишди
photo: boks Uzbekistan

Хитойнинг Гуйянг шаҳрида ташкил этилган, World boxing кубогининг 2-босқичи ўз якунига етди. Ушбу мусобақада ажойиб иштирок этган терма жамоамиз 4 та олтин, 3 та кумуш ва 4 та бронза, жами 12 та медални қўлга киритди.

Қувонарлиси, эркалар терма жамоамиз 3 та олтин, 1 та кумуш 2 та бронза медали билан яна етакчи бўлди. Умумий жадвалда эса мезбонлар Хитой терма жамоаси 5 та олтин, 1 та кумуш, 3 та бронза билан биринчи, 5 та олтин, 3 та бронза билан Қозоғистон иккинчи ва 4 та олтин, 3 та кумуш, 4 та бронзани қўлга киритган терма жамоамиз кучли учликдан ўрин олди.

Ғолиб ва совриндорларимиз билан танишинг:

Олтин медал:
-60 кг: Абдумалик Халоков
-90 кг: Тўрабек Хабибуллаев
-80 кг: Жавоҳир Умматалиев
-57 кг: Нигина Ўктамова

Кумуш медал:
-50 кг: Асилбек Жалилов
-48 кг: Фарзона Фозилова
+80 кг: Олтиной Сотимбоева

Бронза медал:
-85 кг: Акмалжон Исроилов
+90 кг: Арман Маханов
-60 кг: Ситора Турдибекова
-75 кг: Азиза Зокирова

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг