«World Boxing Cup Finals 2026» мусобақаси санаси ўзгартирилди
"World Boxing" ташкилоти 2026 йилда Тошкент шаҳри мезбонлик қиладиган Жаҳон кубогининг ўтказилиш муддатига ўзгартиш киритилганини маълум қилди.
photo: gettyimages

Аввалроқ мусобақа 2026 йил 25 ноябрдан 2 декабрга қадар ўтказилиши режалаштирилган эди. Янгиланган тақвимга кўра эса, Жаҳон кубоги 2026 йил 26 ноябрдан 4 декабрга қадар давом этади.
Эслатиб ўтамиз, мазкур турнирда дунёнинг энг кучли боксчилари иштирок этади. Финал босқичига мезбонлик қилиш ҳуқуқи Ўзбекистонга берилган бўлиб, мусобақа Тошкент шаҳрида ташкил этилади.
World Boxing маълумотига кўра, сананинг ўзгартирилиши халқаро мусобақалар тақвимини мувофиқлаштириш мақсадида амалга оширилган.
Иброҳим Жалолов
Редактор