locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

World Boxing аёллар учун янги қоидаларни жорий этди

Эндиликда спортчи аёллар генетик тестдан ўтиши шарт бўлади
Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
World Boxing аёллар учун янги қоидаларни жорий этди
Расм: Telegram

World Boxing ташкилоти ўз турнирлари учун янги тартибларни эълон қилди. 20 августдан кучга кирган қоидага кўра, аёл спортчилар рингга чиқишдан олдин генетик тестдан ўтиб, туғилганда белгиланган жинсини тасдиқловчи сертификат тақдим этишлари керак.

Ушбу талаб биринчи марта 4–14 сентябр кунлари Ливерпулда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида қўлланилади. Текширув барча ўнта аёллар вазн тоифаси учун мажбурий ҳисобланади.

Тест бир маротаба амалга оширилади ва у спортчида Y-хромосоманинг мавжуд ёки мавжуд эмаслигини аниқлаб беради. Миллий федерациялар боксчиларнинг биологик жинсини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиши шарт, акс ҳолда спортчи мусобақага қўйилмайди.

World Boxing президенти Борис ван дер Ворстнинг таъкидлашича, янги қоида жангларда хавфсизлик ва адолатни таъминлашга қаратилган. Унинг фикрича, айниқса аёллар мусобақаларида бу масала ўта долзарб ҳисобланади.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг