WBC Усик ва Верхуэн жанги учун махсус камар тайёрлади
Ушбу тўқнашув 30 май куни бўлиб ўтади.
ФОТО: Getty Images
Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) оғир вазн тоифасида украиналик Александр Усик ҳамда нидерландиялик Рико Верхуэн ўртасидаги чемпионлик жанги ғолиби учун махсус камар тайёрлади.
Ушбу тўқнашув шу йилнинг 30 май куни Мисрнинг Гиза шаҳрида бўлиб ўтади.
Маълумот учун, Александр Усик ҳозирда 39 ёшда. 2012-йилги Олимпиада чемпиони бўлган украиналик боксчи профессионал рингдаги дебютини 2013 йилда ўтказган. У 2016 йилда биринчи ярим оғир вазн тоифасида жаҳон чемпионига айланган бўлса, 2018 йилда ушбу вазнда мутлақ чемпионликни қўлга киритган.
Усик ўз муваффақиятларини оғир вазн тоифасида ҳам давом эттириб, 2024 йилда мутлақ жаҳон чемпиони, 2025 йилда эса икки карра мутлақ жаҳон чемпиони деган шарафли унвонга сазовор бўлди.
Насрулло Каримов
Журналист