WBC Гран-присининг биринчи босқичида ўзбек боксчилари қанча пул ишлашди: жанглар натижалари ва мукофотлар
21 апрел куни Саудия Арабистонининг Эр-Рияд шаҳрида WBC бокс гран-присининг саралаш босқичи якунланди. Мазкур мусобақада Ўзбекистондан беш нафар маҳоратли боксчи иштирок этди.
Ёрим енгил вазн тоифасида Аюбхон Бахтиёров франциялик Жамал Ҳажабани олтинчи раундда техник нокаут билан мағлуб этди. Мужибилло Турсунов эса супер енгил вазн тоифасида Қозоғистон вакили Майкл Адасодунни очколар бўйича ютиб, ғалаба қозонди. Камронбек Эшматов эса украиналик Данило Лозанога ютқазди.
Ўрта вазнда Сухроб Қаюмов Франция вакили Эпрем Барикога очколар ҳисобида ютқазди. Оғир вазнда Лазизбек Мулложонов Панамадан келган Марвин Мендосани муддатидан аввал мағлуб этди.
Шундай қилиб, жангларида ғалаба қозонган ўзбек боксчилари 15 000 АҚШ долларидан мукофот пулига эга бўлишди, мағлуб бўлганлар эса 7 000 доллардан олишди. Эндиликда Аюбхон Бахтиёров, Мужибилло Турсунов ва Лазизбек Мулложонов июн ойида ярим финал жангларини ўтказишади.