WBC Гран-присидаги навбатдаги ғалабалар: ўзбекистонлик боксчилар гонорарларини оширишди
Турсунов, Бахтиёров ва Мулложонов нимчорак финалда ҳам зафар қучиб, 20 минг доллардан мукофот пуллари ишлаб олишди
Расм: Gazeta.uz
Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтган WBC Гран-присининг иккинчи босқичида ўзбекистонлик боксчилар яна бир бор зафар қучишди.
Апрел ойидаги илк босқичда ғалаба қозонган Аюбхон Бахтиёров, Мужибилло Турсунов ва Лазизбек Мулложонов нимчорак финал йўлланмаси учун рингга чиқиб, навбатдаги рақибларини мағлуб этишди.
Бу натижалар орқали ҳар бир боксчига 20 минг АҚШ доллари миқдорида гонорар тўланиши белгиланган.
Маълумот учун, чорак финал босқичи жорий йил август ойига режалаштирилган. Унда ҳамюртларимиз ярим финалга йўл олиш учун кураш олиб боришади.
Бакрадзе Иман
Редактор