WBC Гран-приси. Аюбхон Бахтиёровнинг кейинги рақиби қозоғистонлик боксчи!
ФОТО: WBC
Кеча Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида бокс бўйича WBC Гран-приси старт олган эди.
Мусобақанинг илк куни ярименгил вазн тоифасидаги Аюбхон Бахтиёров Франция вакили Жамал Хажабни олтинчи раундда муддатидан аввал мағлуб этганди.
Энди ҳамюртимиз нимчорак финал босқичида қозоғистонлик Жўлдос Женисов билан тўқнаш келади. Женисов кеча биринчи жангида Испания вакили Эльязид Эззайданини иккинчи раундда нокаутга учратди.
Маълумот ўрнида, Гран-при доирасида нимчорак финал беллашувлари июн ойида ташкил этилади.
Насрулло Каримов
Журналист