WBC Гран-при 17 апрел куни Ар-Риёдда старт олади. Турнирнинг илк куни ўзбек боксчиси рингга чиқади
17 апрел куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёдда бокс бўйича WBC Гран-при мусобақаси бошланади. Ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистондан беш нафар боксчи иштирок этади. Турнирнинг биринчи куни енгил вазн тоифасида жанглар бошланади. Ушбу тоифада ўзбекистонлик спортчи Аюбхон Бахтиёров рингга чиқади.
Бахтиёровнинг биринчи босқичдаги рақиби франциялик Жамал Ҳажаб бўлади. Жанглар Тошкент вақти билан соат 18:00 да бошланади. Бахтиёровдан ташқари, мусобақада Муҷибилло Турсунов, Лазизбек Муллоджонов, Камронбек Эшматов ва Суҳроб Қаюмов ҳам иштирок этадилар.
Ушбу йирик мусобақада тўртта вазн тоифасида жами 128 нафар боксчи (ҳар бир тоифада 32 нафардан) иштирок этади:
– ярим енгил (57,2 кг гача),
– биринчи ярим ўрта (63,5 кг гача),
– ўрта вазн (72,6 кг гача),
– оҳир вазн (90,7 кг дан юқори).
Турнир тақвими:
Aпрел – 1/16 финал
Июн – 1/8 финал
Aвгуст – 1/4 финал
Oктябр– 1/2 финал
Декабр – финал