locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

WBA рейтинги янгиланди: Шаҳрам ва Бектемир етакчиликни сақлаб қолди

Ўзбек боксчилари жаҳон рейтингида ўз ўринларини мустаҳкамлашда давом этмоқда
Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
WBA рейтинги янгиланди: Шаҳрам ва Бектемир етакчиликни сақлаб қолди
Расм: Gazeta.uz

Июн ойи якуни бўйича Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) профессионал боксчиларнинг янгиланган рейтинги эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон спортчилари рейтингда ўз ўринларини сақлаб қолишди ёки унга кўтарилишди.

Яримўрта вазн тоифасида Шаҳрам Ғиёсов аввалгидай 1-ўринда қолди. Унинг қаторида супер ўрта вазнда Бектемир Мелиқўзиев ҳам етакчиликни сақлаб қолди.

Қолган боксчиларимизнинг рейтингдаги ҳолати қуйидагича:
• Ҳасанбой Дўсматов (минимал вазн) — 9-ўрин (бир поғона пасайди);
• Муроджон Аҳмадалиев (биринчи ярим енгил вазн) — вақтинчалик чемпион сифатида рўйхатда;
• Муҳаммад Шехов (биринчи ярим енгил вазн) — 9-ўринда қолди;
• Отабек Холматов (ярим енгил вазн) — 3-ўринда қолди;
• Сирожбек Исмоилов (енгил вазн) — 12-ўрин (бир поғона юқорилади);
• Исроил Мадримов (супер ярим ўрта вазн) — 5-ўринда қолди.

Бу натижалар ўзбек боксчилари WBA рейтингларида барқарор ўрин эгаллаб келаёт

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг