Усик Фьюри — Жошуа жангда ким ғалаба қозонишини тахмин қилди
Оғир вазн тоифасида WBA, WBC, IBF ва IBO камарлари соҳиби, 39 ёшли мағлубиятсиз украиналик боксчи Александр Усик британлик боксчилар Тайсон Фьюри ва Энтони Жошуа ўртасидаги эҳтимолий жангда ким ғалаба қозониши ҳақида ўз фикрини билдирди.
«Эй Жей ғалаба қозонади. У келажакда мутлақ чемпион бўлади», — деди Усик Верховен билан бўладиган жанг олдидан ўтказилган матбуот анжуманида.
Маълумот учун, Энтони Жошуа 36 ёшда. Британлик боксчи профессионал рингда 2013 йилдан буён иштирок этиб келади. Унинг ҳисобида 29 та ғалаба (шу жумладан 26 таси муддатидан олдин) ва 4 та мағлубият бор. У 2012 йилги Олимпия ўйинлари чемпиони ва боксга қўшган ҳиссаси учун Британия империяси ордени кавалери ҳисобланади.
Тайсон Фьюри эса 37 ёшда. Британлик боксчининг профессионал рекорди 35 та ғалаба (шу жумладан 24 таси нокаут билан), 2 та мағлубият ва битта дурангдан иборат.