Усик чемпионлик камарларини кикбокс қиролидан ҳимоя қилди
Жанг 11 раунд давом этди.
ФОТО: Getty images
Профессионал бокснинг супер оғир вазн тоифаси бўйича Жаҳон чемпиони, украиналик Александр Усик Бутунжахон бокс кенгаши (WBC), Халқаро бокс федерацияси (IBF) ва Бутунжахон бокс ассоциацияси (WBA Super) камарларини муваффақиятли ҳимоя қилди.
Мисрдаги Гиза аҳромлари яқинида бўлиб ўтган 12 раундлик жангда у нидерландиялик Рико Верҳовенни 11-раундда техник нокаут эвазига мағлуб этди.
Жанг тўхтатилган дақиқада икки ҳакам дуранг натижани қайд этиб турган эди — 95:95, 95:95, учинчи ҳакам эса устунликни Верҳовен ҳисобига ёзганди — 96:94.
Шу тариқа, 39 ёшли Усик фаолиятидаги 25-ғалабасига эришди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист