locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Умар Кремлёв: Биз Россияни дунё бокс марказига айлантирмоқчимиз

IBA раҳбари ташкилотнинг 2025 йилдаги режалари ва Россияда бокс ривожи ҳақида фикр билдирди
Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Умар Кремлёв: Биз Россияни дунё бокс марказига айлантирмоқчимиз
Расм: Sports.ru

Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) президенти Умар Кремлёв ташкилотнинг яқин келажакдаги мақсадлари ва бўлажак турнирлар юзасидан баёнот берди.

“IBA мусобақалар географиясини кенгайтиришда давом этмоқда. Жорий йилда Сербияда аёллар ўртасида жаҳон чемпионатини ўтказдик. Июл ойи бошида эса эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати мезбонини эълон қиламиз. Бизнинг стратегик мақсадимиз — Россияни дунё бокс майдонига айлантириш.

У ерда жаҳон чемпионатлари ва йирик рейтинг турнирлари ўтказилиши керак. Айни вақтда Россияда бир нечта муҳим мусобақаларни ташкил этиш юзасидан музокаралар олиб борилмоқда”, — деди Умар Кремлёв “Чемпионат” нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) 1920 йилнинг августида ташкил этилган. Умар Кремлёв 2020 йил декабридан бери ташкилотга раҳбарлик қилиб келмоқда.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг