Уч нафар ўзбекистонлик спортчи Будапештда бўлиб ўтадиган бокс кечасида рингга чиқади
26 апрел куни Венгрия пойтахти Будапештда жойлашган “Фолиондар” спорт мажмуасида профессионал бокс кечаси бўлиб ўтади. Иккинчи енгил вазн тоифасида иштирок этадиган ўзбекистонлик боксчи Муҳаммад Шехов ушбу турнир доирасида Венесуэла вакили Орландо Моралесга қарши жанг қилади. Жанг саккиз раунддан иборат бўлади.
32 ёшли Муҳаммад Шехов ҳисобида 16 та жанг, 15 та ғалаба ва 1 та дуранг мавжуд. У сўнгги марта ўтган йил декабрида хитойлик Цзун Люга қарши рингга чиққан ва очколар бўйича ғалаба қозониб, IBF версияси бўйича вакант интерконтинентал чемпионлик камарини қўлга киритган. Ҳозирги пайтда Муҳаммад WBO рейтингида бешинчи ўринни эгаллаб турибди. Унинг бўлажак рақиби - 20 ёшли Орландо Моралес ҳисобида 13 ғалаба ва 2 мағлубият мавжуд.
Шунингдек, мазкур турнирда Шаҳжаҳон Абдуллаев ва Комронбек Тўрғунбоев ҳам рингга чиқишади.