locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Турки Ал аш-Шейх: Супероғир вазнни жонлантириш учун қора танли чемпион зарур

Бокс
Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Турки Ал аш-Шейх: Супероғир вазнни жонлантириш учун қора танли чемпион зарур
Расм: gettyimages.com Турки Ал аш-Шейх

Саудия Арабистони Кўнгилочар ишлар бошқармаси раҳбари Турки Ал аш-Шейхнинг таъкидлашича, супероғир вазн тоифаси янада қизиқарли ва кучли рақобатли бўлиши учун унда африкалик илдизларга эга қора танли боксчининг чемпиони бўлиши муҳим аҳамиятга эга.

Катта жангларни уюштириб келаётган Шейхнинг фикрига кўра, бундай ҳолат профессионал боксдаги қизиқишни ошириши ва ушбу вазн тоифасини янада машҳурлаштириши мумкин.

"Одатда мен дин ва эътиқод мавзуси, одамларнинг ирқи масалаларини четлаб ўтаман. Лекин ўйлашимча, агар супероғир вазнда қора танли чемпион бўлганида, бу дивизион жангларига қизиқиш яна ҳам ортиб кетарди. Ўтган асрнинг 60-70 йилларидаги Муҳаммад Али даври қайтишини хоҳлардим. Ўша пайтда супероғир вазнда бир вақтниг ўзида 3-4 нафар афсонавий боксчилар рингга чиқар эди. Ҳозир америкалик иқтидорли ёшлар америкача футбол ёки баскетболни танлаяпти. Бокс улар учун сўнгги танлов вариантни бўлиб қолмоқда. Биз бу қарашни ўзгартирмоқчимиз", — деди Ал аш-Шейх.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг