locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Турки Ал аш-Шайх ва Александр Усик Германиядаги жанг бўйича учрашув ўтказади

Украиналик боксчи оғир вазн тоифасида амалдаги жаҳон чемпиони ҳисобланади.
Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Саудия Арабистони Кўнгилочар бош бошқармаси раиси Турки Ал аш-Шайх оғир вазн тоифасида WBA, WBC, IBF ва IBO йўналишлари бўйича амалдаги жаҳон чемпиони, 39 ёшли мағлубиятсиз Александр Усик билан учрашув ўтказади. Бу ҳақда The Ring нашри журналисти Майк Коппингер хабар берди.

Учрашувдан кўзланган асосий мақсад украиналик боксчининг навбатдаги жангини ташкил этиш масаласини муҳокама қилишдан иборат.

The Ring нашри хабарда шундай дейилади:

«Турки Ал аш-Шайх Александр Усик билан учрашиб, шу йилнинг охирида Германияда бўлиб ўтиши кутилayotgan Агит Кабайелга қарши оғир вазн тоифасида «The Ring» журнали камари учун жанг масаласини муҳокама қилишни режалаштирмоқда. Ушбу тўқнашув, агар Усик Рико Верхувен устидан ғалаба қозонса, амалга ошиши мумкин».

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг