Тошкентдаги бокс оқшомида Шоҳжаҳон Абдуллаев марказий жангда рингга чиқади
Lift Promotions 10 июлда бўлиб ўтадиган шоунинг тўлиқ кардини эълон қилди
Расм: boxing.uz
10 июл куни Тошкентдаги “Юнусобод” спорт мажмуасида Lift Promotions компанияси навбатдаги профессионал бокс кечасини ўтказади. Ташкилотчилар томонидан турнирнинг тўлиқ жадвали эълон қилинди.
Кечанинг марказий жангида мағлубиятсиз юрган ҳамюртимиз Шоҳжаҳон Абдуллаев (4–0) Ҳиндистонлик рақиб — Гаурав Дутт (3–1)**га қарши рингга чиқади.
Бундан ташқари, тадбир доирасида Нурислом Исмоилов, Аббосхон Йўлдошев каби ёш ва иқтидорли боксчилар ҳам иштирок этади.
Жанглар 10 июл куни соат 19:00 да бошланади.
Бакрадзе Иман
Редактор