locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тошкентда «Asian Boxing» директорлар кенгашининг учинчи йиғилиши якунлади

Ёшлар бокси ва мусобақалар тизимини янада такомиллаштириш борасида муҳим масалалар муҳокама қилинди.
Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Тошкентда «Asian Boxing» директорлар кенгашининг учинчи йиғилиши якунлади
Фото: Boxing Uzbekistan

Тошкент шаҳрида юқори савияда ташкил этилган “Asian Boxing” директорлар кенгашининг учинчи йиғилиши расман якунланди.

"Asian Boxing" ташкилоти мазкур йиғилишга мезбонлик қилган Ўзбекистон бокс федерациясига самимий миннатдорчилик билдирар экан, юртимизда яратилган шарт-шароитлар, меҳмондўстлик ва профессионал ташкилотчиликни алоҳида эътироф этди. Ўзбекистон яна бир бор йирик халқаро спорт тадбирларини юқори даражада қабул қила олишини намоён қилди.

Йиғилишда “Asian Boxing” ташкилоти президенти Пичай Чунҳаважира, “Asian Boxing” вице-президенти ва Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов, “Asian Boxing” ташкилоти спорт ва мусобақалар ўтказиш комиссияси раиси ҳамда Ўзбекистон бокс федерацияси бош котиби Шоҳид Тиллабоев ҳам иштирок этди.

Йиғилиш давомида Осиё бокси ривожи, халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ёшлар бокси ва мусобақалар тизимини янада такомиллаштириш борасида муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, "Asian Boxing" раҳбарияти кенгашнинг барча аъзоларига уларнинг қимматли ҳиссаси, етакчилиги ва Осиё бокси тараққиёти йўлидаги доимий саъй-ҳаракатлари учун алоҳида ташаккур билдирди.

Бундай учрашувлар Осиё мамлакатлари ўртасидаги спорт ҳамжиҳатлигини янада мустаҳкамлаб, бокснинг тараққиёти учун муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг