locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тошкент яна бир катта мусобақага мезбонлик қилади

Мусобақа ноябрь ойида бўлиб ўтади.
Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Тошкент яна бир катта мусобақага мезбонлик қилади
Фото: Boxing Uzbekistan

Хабарингиз бор, Ливерпульда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати доирасида World Boxing ташкилоти кубогининг финал босқичи мезбонлигини қабул қилиш бўйича аризалар топширилган эди.

Ўзбекистон бокс федерацияси вакиллари ҳам мезбонлик учун ўз тақдимотларини World Boxing Ижроия Қўмитасига тақдим этдилар.

Юқори савияда қўмитага тақдим этилган тақдимот, World Boxing директорлар кенгаши томонидан маъқулланиб, Ўзбекистонга ишонч билан топширилди.

Эндиликда, 2026 йилги World Boxing ташкилоти кубоги баҳсларининг финал жангларига Тошкент мезбонлик қиладиган бўлди.

Мусобақа ноябрь ойида бўлиб ўтади.

Кубок баҳсларининг биринчи босқичи апрель ойида Бразилияда ўтказилса, иккинчи босқич июнда Хитой давлатида бўлиб ўтади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг