The Ring Magazine Жавоҳир Умматалиев ҳақида мақола чоп этди
Дунёнинг энг нуфузли бокс нашрларидан бири — The Ring Magazine ўзбекистонлик истиқболли боксчи Жавоҳир Умматалиев ҳақида пост эълон қилди. Нашр ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ҳамюртимизга алоҳида эътибор қаратди.

Постда Умматалиевнинг америкалик жаҳон чемпиони Шакур Стивенсон билан АҚШдаги машҳур Mayweather Boxing Gym залида машғулот ва спарринг жараёнидан олинган лавҳалари улашилган.
The Ring Magazine ўзбекистонлик боксчини катта салоҳиятга эга истиқболли спортчилардан бири сифатида тилга олган. Бу эса Умматалиевга халқаро бокс жамоатчилиги томонидан қизиқиш ортиб бораётганини кўрсатади.
Маълумот учун, Жавоҳир Умматалиев профессионал фаолиятини давом эттираётган ўзбекистонлик ёш боксчилардан бири бўлиб, сўнгги вақтларда АҚШда юқори савиядаги боксчилар билан машғулотлар олиб бормоқда.