locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Thailand Open. Кеча рингга чиққан барча боксчиларимиз ғалаба қозонди, бугун эса яна 5 нафар вакилимизга мухлислик қиламиз

Бокс
Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Thailand Open. Кеча рингга чиққан барча боксчиларимиз ғалаба қозонди, бугун эса яна 5 нафар вакилимизга мухлислик қиламиз
Расм: Gazeta.uz

Таиланд пойтахти Бангкокда бокс бўйича Thailand Open халқаро турнири давом этмоқда. Кеча мусобақанинг иккинчи кунида Ўзбекистон терма жамоасидан уч нафар боксчимиз рингга чиқди ва барчаси муваффақиятли ғалабаларни қўлга киритди.

Кечаги ўйин натижалари (25 май куни) :
-55 кг: Фарёзбек Дўсматов – Бадо Аарон (Филиппин) 5:0
-50 кг: Шодиёржон Мелиқўзиев – Жай Барикуатро (Филиппин) 4:1
-51 кг: Сабина Бобоқулова – Чее Ванн (Сингапур) 5:0

Бугун (26 май куни) эса беш нафар вакилимиз рингга чиқади ва уларга кўплаб мухлисларимиз қўл қўшади:
-60 кг: Мадияр Данияров – Жон Наполес (Филиппин) соат 12:00
-90 кг: Элёрбек Жўрабоев – Жунг Ҳанеул (Жанубий Корея) 13:15
-65 кг: Навбаҳор Ҳамидова – Канг Сукёунг (Жанубий Корея) 14:00
-70 кг: Муҳаммадазизбек Исмоилов – Сомея Шои (Япония) 15:00
-60 кг: Ситора Турдибекова – Ченгю Янг (Хитой) 17:00

Барчани бугунги баҳсларга қўллаб-қувватлашга таклиф қиламиз!

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг