locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Thailand Open. Илк куни 3 нафар чарм-қўлқоп устамиз рингга чиқади

Тайландда старт олган мусобақанинг илк кунида 3 нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилади
Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Thailand Open. Илк куни 3 нафар чарм-қўлқоп устамиз рингга чиқади
Расм: Gazeta.uz

Бугун, 23 май куни Таиланднинг Бангкок шаҳрида бокс бўйича анъанавий “Thailand Open” халқаро турнири бошланади. Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам фаол иштирок этмоқда.

Мусобақанинг биринчи кун дастуридан 3 нафар боксчимизнинг жанги ўрин олган. Улар қуйидагилар:
-60 кг: Мадияр Данияров – Власиук Максим (Украина) – соат 11:15
-54 кг: Феруза Казакова – Инна Статкевич (Украина) – соат 13:30
-70 кг: Муҳаммадазизбек Исмоилов – Ядав Ҳемант (Ҳиндистон) – соат 16:15

Жанглар икки қисмда ўтади: биринчи дастур соат 11:00 да, иккинчиси эса 15:00 да старт олади. Боксчиларимизга омад тилаб қоламиз!

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг