locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Thailand Open 2025”: Ўзбекистон боксчилари ярим финалга чиқишди

Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: boxing.uz

Бангкокда ўтаётган «Thailand Open 2025» халқаро бокс турнирида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари чорак финал босқичида муваффақиятли иштирок этиб, ярим финалга йўл олишди.

Бугунги жангларда қуйидаги боксчиларимиз ғалаба қозонишди:
Нусрат Тоҳиров (-85 кг) иорданиялик Ҳуссеин Иашашни 4:1 ҳисобида мағлуб этди.
Сабина Бобоқулова (-51 кг) Жанубий Корея вакиласи Мун Гаеон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ойша Тоирова (-70 кг) украиналик Анастасиа Черноколенкони 5:0 ҳисобида енгди.
Жавоҳир Абдураҳимов (-75 кг) қозоғистонлик Тимур Нурсеитовни 4:1 ҳисобида мағлуб этди.

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоасининг 6 нафар боксчиси ярим финалга чиқиб, мусобақадаги муваффақиятли иштирокини давом эттирмоқда.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг