locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Теренс Кроуфорд яна Мадримов билан бўлган жангни эсга олди

Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Теренс Кроуфорд яна Мадримов билан бўлган жангни эсга олди
Расм: gettyimages.com

Супер ярим ўрта вазн тоифасида WBA камарини қўлга киритган америкалик чемпион Теренс Кроуфорд яқинда ўзбекистонлик боксчи, ушбу камарнинг собиқ эгаси Исроил Мадримовга қарши ўтказган жанг ҳақида фикр билдирди.

— Менимча, у жанг мен учун муваффақиятли чиқиш бўлди. Рингда нимани хоҳласам, шуни амалга ошира олдим. Темпни ўзимга мос равишда назорат қилдим. Ҳар бир зарбамда устунликни ҳис қилдим ва ўша кеча жуда яхши бокс кўрсатдим. У жангдан қандайдир сабоқ олдим, деб айта олмайман. Услублар тўқнашуви бўлди, холос. Канело ва Мадримовнинг услублари бир-биридан фарқ қилади. Биз фақат шу ҳақда гапираяпмиз. Бошқа ҳеч нарса йўқ, — деди Кроуфорд.

Эслатиб ўтамиз, Кроуфорд ва Мадримов ўртасидаги жанг ўтган йилнинг август ойида Лос-Анжелесда бўлиб ўтган ва америкалик боксчи очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонган эди.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг