Теренс Кроуфорд WBA камаридан воз кечди
Эндиликда мазкур тоифада ягона чемпион сифатида германилик Абасс Барау тан олинади.
ФОТО: Getty images
Америкалик боксчи Теренс Кроуфорд WBA чемпионлик камаридан расман воз кечди. Бу ҳақда WBA матбуот хизмати хабар бермоқда.
Манбага кўра, 37 ёшли енгилмас боксчи супер ўрта вазн тоифасида (76,2 кг) мутлақ жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритганидан сўнг шу қарорга келган.
Эндиликда мазкур тоифада ягона чемпион сифатида германилик Абасс Барау тан олинади.
Эслатиб ўтамиз, Кроуфорд 2024 йилнинг август ойида ўзбекистонлик боксчи Исроил Мадримовни мағлуб этиб, WBA камарини қўлга киритганди.
Кейинчалик унга Саул Алварес билан жанг ўтказиш учун юқори вазн тоифасига кўтарилиш ҳуқуки берилди ва у 76,2 кг гача бўлган вазнда WBA суперчемпиони бўлди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист