Теренс Кроуфорд Сауль Алвьаресни мағлубиятга учратиб, мутлақ чемпионга айланди
Жанг тўлиқ давом этди.
ФОТО: Getty images
АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида катта профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтди.
Кечанинг марказий жангида жаҳон бокси юлдузлари Сауль Альварес ва Теренс Кроуфорд ўзаро тўқнаш келди.
12 раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди. Унда Теренс Кроуфорд устунликка эришди.
Ҳакамлар қарорига кўра, Теренс Кроуфорд жангда очколар эвазига (116-112, 115-113, 115-113) ғалаба қозонди ва мутлақ чемпионга айланди.
Шу тариқа, Кроуфорд Сауль Альваресга тегишли иккинчи ўрта вазндаги барча камарларни тортиб олди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист