Тайсон Фьюри келаси йилда Усик билан учинчи жангни ўтказади
Фото: Getty Images
Супер оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Тайсон Фьюри 2026 йилда Александр Усик билан учинчи жанги бўлиб ўтишини маълум қилди.
"2026 йил 18 апрель, “Уэмбли” стадиони. Трилогия", — деб ёзди Фьюри ижтимоий тармоқларда.
Фьюри ва Усик ўзаро иккита жанг ўтказган ва уларнинг ҳар иккисида ҳам Усик ғалабага эришган.
Аввалроқ Турки аш Шайхнинг маълум қилишича Тайсон Фьюри 2026 йилда боксдаги фаолиятини қайта бошлаши мумкинлигини айтиб ўтганди.
"Лўлилар қироли қайтмоқда! Мен Тайсон билан гаплашдим ва у 2026 йилда Ар-Риёдда жанг ўтказишга ваъда берди. Биз интиқлик билан кутамиз", — деб ёзди Аш Шайх.
Баҳром Бобонов
Редактор