locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тайсон Фьюри 2026 йилдан сўнг фаолиятини якунлашини эълон қилди

Фьюри бу қарори пул ёки чемпионлик камарлари билан боғлиқ эмаслигини таъкидлади.
Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Британиялик машҳур боксчи Тайсон Фьюри 2026 йил унинг профессионал фаолиятидаги сўнгги йил бўлишини маълум қилди. "Лўли қироли"нинг айтишича, у йил охирида бокс билан хайрлашишга қатъий қарор қилган.

Фьюри бу қарори пул ёки чемпионлик камарлари билан боғлиқ эмаслигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, у энди шунчаки рингдан завқ олиб, фаолиятининг сўнгги жангларини ўтказишни истайди.

Шу билан бирга, 37 ёшли боксчи жорий йил Мариус Вахга қарши жанг қилади. Агар Энтони Джошуа ҳам ўз навбатдаги жангида ғалаба қозонса, йил охирида узоқ кутилган Фьюри – Джошуа қарама-қаршилиги бўлиб ўтиши мумкин. Бу жанг Фьюрининг профессионал боксдаги сўнгги чиқиши бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг