Тайсон қачон Мейвезерга қарши жанг қилишини айтди
Америкалик жангчи шон-шуҳрат зали аъзоси ҳисобланади.
ФОТО: Getty Images
59 ёшли халқаро Бокс шон-шуҳрат зали аъзоси ва собиқ мутлақ жаҳон чемпиони Майк Тайсон 48 ёшли, беш вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони бўлган ҳамюрти Флойд Мейвезер билан бўладиган кўргазмали жанг қачон ва қаерда ўтиши мумкинлигини маълум қилди.
«Бу жанг март ойида Африкада бўлади. Бизнинг баҳсимиз ақл бовар қилмайдиган даражада катта воқеа бўлади, барча рекордларни янгилайди ва бокс тарихидаги энг йирик тадбирлардан бирига айланади», — дея Тайсоннинг сўзларини келтиради talkSPORT.
Маълумот учун, Тайсоннинг профессионал фаолиятидаги рекордида 50 та ғалаба, 7 та мағлубият бор, яна икки жанг эса ўтказилмаган деб топилган.
Насрулло Каримов
Журналист