locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Таиланддаги мусобақа: Фозилова, Казакова ва Дўсматов финалда, Ҳамидова — бронза билан

Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Таиланддаги мусобақа: Фозилова, Казакова ва Дўсматов финалда, Ҳамидова — бронза билан
Расм: boxing.uz

Таиландда ўтаётган халқаро бокс мусобақасининг ярим финал баҳсларида ўзбекистонлик спортчилар муваффақиятли иштирок этди.

-48 кг вазн тоифасида Фарзона Фозилова украиналик Олга Шалимовага қарши рингга кўтарилди ва 5:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришиб, финалга йўл олди.

-54 кг вазнда Феруза Казакова Таиланд вакили Аписада Тантавани иккинчи раундда мағлубиятга учратиб, финалга чиқди.

-55 кг вазнда Фарёзбек Дўсматов қирғизистонлик Ислам Торобаевга қарши жангда устунлик қилди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. У ҳам финалда ўз омадини синаб кўради.

Афсуски, -65 кг вазн тоифасидаги ярим финалда Навбаҳор Ҳамидова хитойлик Лиу Янгга қарши жангда 0:5 ҳисобида мағлуб бўлди. Шундай қилиб, боксчимиз мусобақани бронза медали билан якунлади.

Финал жанглари эртага бўлиб ўтади. Спортчиларимизга омад тилаймиз.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг