locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Таиланддаги мусобақа ғалаба билан бошланди: Данияров ва Казакова рақибларини енгди

Ўзбекистонлик чармқўлқоп усталари халқаро турнирда ишончли старт қайд этди
Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Таиланддаги мусобақа ғалаба билан бошланди: Данияров ва Казакова рақибларини енгди
Расм: boxing.uz

Таиланднинг Бангкок шаҳрида старт олган бокс бўйича “Thailand Open” халқаро мусобақасида ўзбекистонлик спортчилар муваффақиятли иштирокни бошлашди.

-60 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган Мадияр Данияров украиналик Власиук Максимга қарши жангда 3:2 ҳисобида зафар қучди. Қатъиятли ва тенг курашлар шароитида ўтган жангда Данияров ҳакамлар қароридан сўнг ғалаба сари илгарилади.

Шунингдек, аёллар ўртасидаги -54 кг вазн тоифасидаги жангда Феруза Казакова яна бир украиналик спортчи — Инна Статкевични 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Унинг устунлиги жанг давомида яққол кўзга ташланди.

Мусобақа доирасида юртимиз боксчилари яна бир қатор жангларда иштирок этишади.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг