locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Странжа» турнирининг тарихи ҳақида

Бу мусобақа 1950 йилдан буён Болгариянинг пойтахти София шаҳрида анъанавий тарзда ўтказиб келинади
Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Странжа» турнирининг тарихи ҳақида
Фото: Boxing Uzbekistan

Маълумки, эртадан "Странджа" турнири старт олади. Бугун қуръа ва бошқа ташкилий ишлар ўрин олган. Шу ўринда ушбу мусобақа ҳақида бироз маълумот бериб ўтамиз.

"Странджа" турнири тарихи:

Бу мусобақа 1950 йилдан буён Болгариянинг пойтахти София шаҳрида анъанавий тарзда ўтказиб келинади. Орада бир йилда 2 маротаба ҳам ташкил этилганлиги туфайли, бу сафаргиси тартиб бўйича 77-турнир бўлмоқда. Одатда "Странджа" кубоги деб ҳам юритилади ва мусобақанинг энг яхши боксчисига ҳам кубок топширилади. Бир сўз билан айтганда, ҳаваскор бокс оламидаги энг тарихий турнирлардан бири саналади.

"Кичик жаҳон чемпионати":

"Ҳа, "Странджа" турнирини кичик жаҳон чемпионати деб аташади. Бунинг ўзига яраша сабаблари бор.

Биринчидан, юқорида айтиб ўтганимдек, ўз тарихига ва обрўсига эга бўлган анъанавий мусобақа.

Иккинчидан, йилнинг бошида ўтказилганлиги учун расмий мусобақалар учун таркиб танлашда қўл келади. Бу эса ҳар бир мамлакат ўзининг энг кучли ва умидли боксчилари билан ташриф буюришига сабаб бўлади. Бу эса "даҳшатли" рақобатни юзага келтиради.

Қолаверса, терма жамоалар учун бу мусобақани ютиш ўзига хос рамзий маъно касб этиш даражасига етган. Бир вақтлар ўзбекистонлик боксчилар учун "Жаксон" турнирида ғалаба қозониш қанчалик муҳим бўлган бўлса, ҳаваскор бокс оламда "Странджа" турнирини забт этиш терма жамоалар учун шунчалик муҳим масалага айланиб улгурган...

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг