locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўсмирларимиздан юз фоизлик натижа! Барча боксчилар — олтин!

Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўсмирларимиздан юз фоизлик натижа! Барча боксчилар — олтин!
Расм: Gazeta.uz

10–14 июн кунлари Қирғизистоннинг Чўлпон-Ота шаҳрида ўтказилган IX халқаро «Қирғизистон гавҳари» спорт ўйинлари ўз ниҳоясига етди. Турнир доирасидаги бокс баҳсларида юртимиз шарафини ўсмирлар терма жамоаси муносиб ҳимоя қилди.

Бахтиёржон Тўрабоев бошчилигида мусобақага йўл олган 7 нафар ёш боксчимиз барча рақибларини мағлуб этиб, олтин медалларга эга чиқишди. Бу – юз фоизлик натижа демакдир!

Ғолиблар рўйхати:
-42 кг — Абдуворис Раҳимжонов
-44 кг — Камронбек Баҳодиров
-46 кг — Жавлонбек Маҳамадисақов
-54 кг — Асадбек Эсонбоев
-60 кг — Иброҳим Шокиржонов
-80 кг — Жаҳонгир Тўйчибоев
+80 кг — Асадбек Султонбоев

Мураббий: Бахтиёржон Тўрабоев

Бу ютуқ нафақат ёш боксчиларимиз, балки Ўзбекистон бокси учун ҳам муҳим натижа бўлди. Йигитларимизга келгусида ҳам омад ва янги ғалабалар тилаймиз!

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг