Ўсмирлар терма жамоамиз Урумчидаги халқаро йиғинда иштирок этади
III МДҲ ўйинлари ва Осиё чемпионати олдидан муҳим тайёргарлик
Расм: Telegram
15–30 август кунлари Хитойнинг Урумчи шаҳрида ўсмирлар терма жамоамизнинг бир қисми халқаро ўқув-машғулот йиғинида қатнашади. Мазкур йиғин келгуси йирик мусобақалар — 27 сентябр – 8 октябр кунлари Озарбайжонда ўтадиган III МДҲ ўйинлари ҳамда 22–31 октябр кунлари Баҳрайнда бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги Осиё ўйинлари олдидан муҳим тайёргарлик вазифасини бажаради.
Таркиб:
Абдуғани Ёрқинжонов, Нодир Нишонов, Ҳабибулла Сайназаров, Бекзод Исмоилжонов, Асадбек Эсонбоев, Бобомурод Боймирзаев, Иброҳим Шокиржонов, Аброрбек Шарипов, Саидхўжа Садиллахўжаев, Ойбекжон Абдураҳимов, Диёрбек Муродиллоев, Асадбек Султанбоев.
Мураббийлар: Хулио Ли Эчаварриа, Сирожиддин Наимов, Бахтиёржон Турабоев.
Бакрадзе Иман
Редактор