Ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати чорак финалида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 10 жанг ўтказди


Амманда (Иордания) бокс бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати давом этмоқда. 24 апрел куни Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган 10 нафар спортчи рингга чиқди.
Жанглар натижаси қуйидагича:
Муҳаммадали Истамов (–46 кг) Қозоғистон вакили Жўмагали Нурмахонга ҳакамлар қарор билан мағлуб бўлиб, мусобақани тўхтатди.
Хабибулла Сайназаров (–48 кг) ярим финалга йўл олди. У филиппинлик Жефферсон Амайяни 5:0 ҳисобида мағлуб этди.
Фарангиз Усвалиева (–46 кг) чорак финалда қозоғистонлик Шуғила Жарасга 1:4 ҳисобида ютқазиб, мусобақани якунлади.
Шодиёна Меликозиева (–50 кг) қозоғистонлик Гулбану Бекмурат устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Асадбек Эсонбоев (–52 кг) ярим финалга чиқди. У Қирғизистон спортчиси Нурислом Сиргаковни 5:0 ҳисобида мағлуб этди.
Бобомурод Боймирзаев (–54 кг) таиландлик Сиву Чайнаронг устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Асилбек Абдуқадиров (–57 кг) қозоғистонлик Азиз Дўлатни 4:1 ҳисобида енгди.
Кумринисо Муҳаммадова (–52 кг) Хитой Тайбэй вакили Чи-Эн Куони 5:0 ҳисобида мағлуб этиб, ярим финалга чиқди.
Сабрина Чакаманова (–54 кг) Ветнам спортчиси Данг Тхи Танни иккинчи раундда техник нокаут билан енгиб, кейинги босқичга йўл олди.
Фарзуна Розиева (–57 кг) фаластинлик Навал Ҳамадега қарши жангда учинчи раундда техник нокаут орқали ғалаба қозонди.

Бошқа спорт турлари
Кеча да 13:30

Футбол
Кеча да 13:19

Футбол
Кеча да 13:12