locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Шоҳжаҳон Эргашевнинг навбатдаги жанг санаcи ва манзили маълум бўлди

Бокс
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Шоҳжаҳон Эргашевнинг навбатдаги жанг санаcи ва манзили маълум бўлди
ФОТО: IBA

Супер енгил вазн тоифасида IBF камари учун собиқ даъвогар Шоҳжаҳон Эргашев июль ойида яна рингга қайтиши аниқлашди. Бу ҳақда спортчининг ўзи Instagram саҳифасида маълум қилди.

Унга кўра, Эргашев 3-июль куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида ташкил этиладиган профессионал бокс оқшомида рингга кўтарилади. Бироқ рақиб ҳозирча маълум эмас.

Маълумот учун, 33 ёшли вакилимиз проф боксда 27 та жанг ўтказиб, 25 та ғалаба ва 2 та мағлубият қайд этган. Эргашев ўзининг сўнгги жангини жорий йилнинг февраль ойида угандалик Жунжу Пауерга қарши ўтказган ва биринчи раунддаёқ рақибини нокаутга учратган.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг