locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Шоҳжаҳон Эргашев навбатдаги жангини Туркияда ўтказиши мумкин

Истанбулдаги имконият: Эргашевга IBAдан янги чақирув
Бокс
Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Шоҳжаҳон Эргашев навбатдаги жангини Туркияда ўтказиши мумкин
Расм: Gazeta.uz

Супер енгил вазнда жанг қиладиган, IBF камари учун собиқ даъвогар Шоҳжаҳон Эргашевнинг навбатдаги жанги IBA мусобақаси доирасида Туркияда бўлиб ўтиши эҳтимолдан холи эмас.

“Формамни анча тиклаб олдим. IBA президенти Умар Кремлёв бошчилигидаги ташкилотдан июль ойи учун жанг таклифи олдим. Нима дейсизлар, қабул қилсаммикан? Жанг Истанбулда бўлади”, — деб ёзди Эргашев ўз саҳифасида.

33 ёшли боксчимизнинг ҳозиргачаги профессионал фаолиятида 27 та жанг ўтказгани, шундан 25 тасида ғалаба қозониб, 2 марта мағлуб бўлгани қайд этилган. У сўнгги жангида — 2024 йил 15 февраль куни Фарғонада угандалик Жунжу Пауэрни илк раундда нокаутга учратиб, йирик ғалабага эришган эди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг