locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Шоҳжаҳон Эргашев: Энди фақат кучли рақиблар билан рингга чиқаман

Таниқли ўзбекистонлик боксчи Жаҳон чемпиони бўлиш мақсадида янги босқичга ўтишга тайёр эканини билдирди
Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Шоҳжаҳон Эргашев: Энди фақат кучли рақиблар билан рингга чиқаман
Расм: Gazeta.uz

Профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифасида ўзбек боксчиси Шоҳжаҳон Эргашев ўз режалари ҳақида фикр билдирди. Унинг таъкидлашича, энди фақат жиддий ва кучли рақиблар билан рингга чиқишни мақсад қилган.

“Ҳозиргача жаҳоннинг деярли барча кучли боксчилари билан жанг қилганман. Эндиликда фақат юқори даражадаги рақибларга қарши жанг қилиб, Жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритишни истайман. Бу осон эмас, албатта, лекин имкон бор. Бироз тайёргарлик керак”, — деди Эргашев “Маҳалла” телеканалига берган интервьюсида.

У, шунингдек, сўнгги йилларда уни безовта қилган соғлиқ муаммолари ортда қолганини маълум қилди:
“Икки йил давомида жароҳатлар менга жиддий таъсир қилганди. Энди эса соғлиғим анча тузалди, тикланиш жараёни ортида қолди. Худо хоҳласа, ҳаммаси яхши бўлади”.

Маълумот учун, фарғоналик Шоҳжаҳон Эргашев ҳозиргача 27 та профессионал жанг ўтказган бўлиб, уларнинг 25 тасида ғалаба қозонган ва 2 бор мағлубиятга учраган.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг