Шоҳжаҳон Эргашев Бачковга қарши рингга чиқмайди
BoxRec маълумотига кўра, арманистонлик Бачков бошқа боксчига қарши жанг қилади, Эргашевнинг иштироки ҳозирча номаълум
Расм: Olamsport.uz
Профессионал боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев 2 июл куниги навбатдаги жангида Арманистон вакили Ованес Бачковга қарши тўқнашиши кутилган эди. Жанг Туркиядаги IBA Pro 7 бокс кечаси доирасида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Бироқ BoxRec платформасидаги янгиланган маълумотларга кўра, Бачковнинг ушбу санадаги рақиби ўзгарган — у Жанубий Африка Республикаси вакили Холисани Ндонгени билан жанг қилади.
Эргашевнинг эса ушбу кечада қатнашиши ҳозирча ноаниқ. Унинг Instagram саҳифасидаги постларга қараганда, кеча у Самарқандда бўлган.
Мавжуд маълумотларга қараганда, Шоҳжаҳон Эргашевнинг кейинги жанг санаси ва рақиби ҳақида расмий баёнотлар кутиб қолинмоқда.
Бакрадзе Иман
Редактор