locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Шаҳрамнинг ғалабаси учун 4 раунд кифоя қилди

Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Photo: gettyimages

Шаҳрам Ғиёсовдан навбатдаги ғалаба, энди у икки та камар учун жанг қилади.

Бокчимиз Шаҳрам Ғиёсов АҚШнинг Нью-Жерси штати, Атлантик-Сити шаҳрида ташкил этилган бокс оқшомида рингга кўтарилди.


Ушбу жангда ҳамюртимизга аргентиналик Франко Максимилиано Окампо рақиблик қилди.
10 раундга мўлжалланган жанг 4-раундда ўз якуннига етди. Ушбу раунд давомида Шаҳрамнинг кетма-кет зарбалари таъсирида рефери ҳисобни очди. Бу вақтда рақиб ўзинига кела олмади ва ҳакам жангни тўхтатишга қарор қилди ва Шаҳрам проф боксдаги 17-жангида 17-ғалабасини қўлга киритди.

Энди Ғиёсов Эннис - Станисиос тўқнашуви ғолибига қарши WBA ва IBF камари учун жанг ўтказади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг