Шаҳрам Ғиёсов: Кроуфорд пул учун жанг қилмоқчи, финиши яқин
Яримўрта вазндаги WBA камари учун асосий даъвогарлардан бири — Шаҳрам Ғиёсов америкалик Теренс Кроуфорд ҳамда мексикалик Саул “Канело” Альварес ўртасида бўлиб ўтадиган катта жанг ҳақида ўз муносабатини билдирди.
— “Кроуфорд бу жанг орқали катта пул ишлаб олишни мақсад қилган. Унга натижа муҳим эмас — ғалаба бўладими, мағлубиятми, фарқи йўқ. Унинг фаолияти финишга яқинлашяпти. Катта пул ишлаб, кетишни хоҳлаяпти, холос. Иккаласи ҳам — у ҳам, Канело ҳам — бу жангга асосан молиявий жиҳатдан қизиқиш билдирган. Чунки бу кураш орқали катта маблағ ишлаб олиш мумкин. Улар иккиси ҳам таниқли ва дунё тан олган жангчилар. Аммо, албатта, вазн тоифалари жуда катта аҳамиятга эга бўлади,” — деди Ғиёсов.
Эслатиб ўтамиз, Шаҳрам Ғиёсовнинг ўзи ҳам яқин вақтларда яримўрта вазнда чемпионлик камари учун жанг қилиши кутилмоқда.