locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Шаҳрам Ғиёсов: \"Чемпион ким бўлса, ўша билан жанг қилиб, камарни Ўзбекистонга олиб келаман\"

Бокс
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Photo: gettyimages

Профессионал бокснинг яримўрта вазн тоифасида WBA камари учун ўзбекистонлик мажбурий даъвогар Шаҳрам Ғиёсов йўналиш суперчемпиони билан жангга муносабат билдирди.

"Эннис жуда кучли бокчи. Жуда ақлли ва жуда тезкор. Биз ҳам анойилардан эмасмиз. Мен 20 йил шунчаки юрганим йўқ. Ким рақиб бўлишининг менга фарқи йўқ. Чемпионлик камари кимда бўлса, ўша билан жанг қилиб, камарни Худо хоҳласа Ўзбекистонга олиб келаман",- деди Ғиёсов.

Аввалроқ, WBA ташкилоти суперчемпион Жейрон Эннис ҳамда мажбурий даъвогар Шаҳрам Ғиёсов ўртасидаги жангга расман буйруқ бериб, томонларга музокара ўтказиши учун 30 кун муҳлат берганди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг