locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Шаҳрам Ғиёсов: “Бу жангни қизимга бағишлайман”

Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Шаҳрам Ғиёсов: “Бу жангни қизимга бағишлайман”
ФОТО: WBA

12-апрел куни АҚШ'нинг Нью-Жерси штати, Атлантик-Сити шаҳрида профессионал бокс оқшоми ташкил этилади.

Турнир доирасида ярим ўрта вазн тоифасидаги чарм қўлқоп устамиз Шаҳрам аргентиналик Франко Максимилиано Окампога қарши рингга кўтарилади.

Ғиёсов навбатдаги жанги олдидан вафот этган қизини ёдга олиб, ушбу жанги унга бағишлашини айтди.

“Албатта, бу мен учун жуда қайғули. Мен уни жуда ҳам яхши кўрардим. Уни ҳалигача соғинаман. Лекин қизимга, ота-онамга Жаҳон чемпиони бўлишни ваъда қилганман. Бу жанги қизимга бағишлайман”, - дейди Ғиёсов.

Маълумот учун, Шаҳрам профессионал фаолияти давомида 16 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Уларнинг 9 таси муддатидан аввал якунланган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг