locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Саул «Канело» Алварес иккинчи ўрта вазн тоифасида яна абсолют жаҳон чемпиони бўлди

Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Саул «Канело» Алварес иккинчи ўрта вазн тоифасида яна абсолют жаҳон чемпиони бўлди
Расм: gettyimages.com Саул Алварес

Саудия Арабистонининг пойтахти Ар-Риёдда профессионал бокс кечаси бўлиб ўтди. Унинг энг кутилган жангларидан бири мексикалик афсона Саул «Канело» Алварес ва кубалик Уилям Скалл ўртасида ўтди.

Жангда иккинчи ўрта вазн (76,2 кг гача) тоифасида абсолют чемпионлик унвони қўйилди. Бу Канело учун Шимолий Америкадан ташқаридаги илк жанг эди. Унинг рақиби — 23 ғалаба (9 нокаут), 1 мағлубиятга эга 32 ёшли кубалик Скалл бўлди.

Жанг тўлиқ 12 раунд давом этди ва ҳакамлар якдил қарори билан — 115-113, 116-112, 119-109 — ғалаба Канелога берилди. У шу тариқа WBA, WBC ва WBO камарларини ҳимоя қилиб, Скаллга тегишли IBF камарини ҳам қўлга киритди. Бу Канело учун иккинчи марта абсолют чемпионлик бўлди. Қизиғи, бу Алварес учун кетма-кет олтинчи жанг бўлди ва у ҳали ҳам ўз мақомини сақлаб қолмоқда. Унинг умумий натижалари: 63 ғалаба, 2 мағлубият ва 2 дуранг.

Канело илк бор 2021 йил ноябрида абсолют чемпион бўлган ва тўрт марта камарларини ҳимоя қилган. 2023 йилда у вақтинча IBF камаридан воз кечган, бу эса Скаллга уни россиялик Владимир Шишкинга қарши жангда қўлга киритиш имконини берган. Энди эса Канело тўлиқ чемпионлик мақомини яна ўз қўлига олди.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг